Самарқанд шаҳри йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди

Самарқанд шаҳри йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди

Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда, деб хабар ёзади «Samarkandский Вестник».

Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди, деб ёзмоқда Daryo.uz.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.