Самарқанд шаҳрида 73 та йўналиш бўйича жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилган

Самарқанд шаҳрида 73 та йўналиш бўйича жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилган

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида жамоат транспорти фаолиятида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизмати. Daryo.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида жами 73 та йўналиш бўйича жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилган. Шундан 71 та автобус йўналишида 595 та автобус ҳамда 2 микроавтобус йўналишида 29 та микроавтобус белгиланган жадвал асосида ҳаракатланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

«Шунингдек, хизмат сифатини ошириш борасида бошқарма томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида босқичма-босқич қатор ишлар олиб борилмоқда. Бунда аҳолидан тушадиган таклифлар, билдиргилар фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, шаҳар йўналишларида ишлаётган автобусларнинг таркиби босқичма-босқич янгиланмоқда», — дейилади хабарда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.