Самарқанд трамвай тармоғи узунлиги 34 кмдан ошади

Самарқанд трамвай тармоғи узунлиги 34 кмдан ошади

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида жадаллик билан қурилаётган трамвай тармоғи барча 4та йўналишининг узунлиги 34,8 кмни ташкил этади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Самарқанд шаҳрида экологик тоза транспорт тизимини барпо этиш икки босқичда амалга оширилади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган ва 2017 йил Наврўз байрамига якунланиши режалаштирилаётган биринчи босқичида шаҳар темир йўл вокзалидан Сартепа мавзесига қадар бўлган 6,4 кмлик трамвай изи ётқизилади. Шу муносабат билан, иккита айланма йўл, 4та подстанция ва битта депо барпо этилади. Кейинчалик, қурилиш давом эттирилади ва темир йўл вокзалини Сиёб бозори билан туташтиради. Бу йўналиш масофаси 5 кмни ташкил этади.

Иккинчи босқичда темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Суперфосфат заводигача линия ётқизилади. Унинг умумий узунлиги 12,4 километрдан иборат бўлади. Завод ва темир йўл вокзали, шунингдек, Нарпай кўчаси орқали ўтувчи 11 кмлик яна бир йўналиш билан боғланади.

Трамвай транспортини Самарқандга қайтариш ташаббусини Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил октябрь ойида билдирган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.