Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга авиарейс очилади

Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга авиарейс очилади

29 апрелдан бошлаб Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидан Татаристоннинг Қозон шаҳрига қўшимча рейслар қўйилади. Самарқанддан якшанба, Фарғонадан эса сешанба ва жума кунлари Қозонга училади. Йўловчиларга А320 аэробуси хизмат кўрсатади.

Ҳозир Ўзбек авиалинияларида ҳафтада икки марта “Тошкент-Қозон” йўналишида самолёт учади.

Матбуот хизматининг ёзишича, Қозонга рейсларнинг кўпайтирилиши талабнинг юқорилиги ҳамда иқтисодий ва гуманитар алоқалар фаоллашганлиги билан боғлиқ.

Татаристон президенти Рустам Миннихонов 2017 йилнинг сентябрида Ўзбекистонга ишчи ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"