Самарқанд ва Қаршига ҳаракатланадиган тезюрар поездининг чипта нархи 15 фоизга қимматлашди

Самарқанд ва Қаршига ҳаракатланадиган тезюрар поездининг чипта нархи 15 фоизга қимматлашди

Тошкентдан Самарқанд ва Карши шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланадиган тезюрар поезднинг чипта баҳоси 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизматига асосланиб Sof.uz хабар қилади.

«Сотув куни 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 20 сентябрдан №760/759 Тошкент-Қарши-Тошкент ва №762/761 Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15 фоизга оширилади»,- дейилади хабарда.

«Тошкент» темирйўл вокзалидан хабар қилинишича, ушбу йўналишларда чипта нархлари оширилгани ҳақида ҳозирча уларга маълум қилинмаган.

Айни вақтда поезднинг Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича чипта нархи 46 минг сўмдан, Тошкент — Қарши йўналиши бўйича эса 66 минг сўмдан бошланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.