Самарқандда 1 сентябргача иккинчи трамвай линияси ишга туширилади

Самарқандда 1 сентябргача иккинчи трамвай линияси ишга туширилади

Самарқандда темир йўл вокзалидан Сиёб бозорига олиб борувчи трамвай линияси қурилади. Йўл узунлиги 5 км бўлади, деб хабар беради Kommersant.uz.

Иккинчи трамвай линияси Мустақиллик кунигача топширилади.

Трамвай линиялари эксплуатацияси бўйича давлат бошқармасида хабар берилишича, линиянинг Шоҳи Зинда кўчасидан ўтадиган қисмида йўл кенгаяди, чунки йўл ўртасидан тротуаргача бўлган масофа атиги 4 метрни ташкил қилади. Шу тариқа шаҳарнинг марказий кўчаси бир йўлакли бўлади, бу эса талабга тўғри келмайди. Кўчалар, икки томондан уйларнинг кўчирилиши эвазига кенгаяди.

Иккинчи линияда ҳам 8та трамвай харакат қилади. Светофор ва бекатлар сони ҳозирча номаълум. Эслатиб ўтамиз, қурилишнинг кейинги босқичида 23,4 км узунликдаги линия қурилади. Биринчи навбатда темир йўл вокзалидан, Спитамен кўчаси орқали Кимёгарлар шаҳарчасигача йўл қурилади. Сўнг темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали, Кимёгарлар шаҳарчасига йўл очилиши кутилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.