Самарқандда автобус кондукторлари қайтим учун 100 сўмликлар билан таъминланади

Самарқандда автобус кондукторлари қайтим учун 100 сўмликлар билан таъминланади

Daryo.Uz‘нинг хабарига кўра, «Самарқандтрансмаркази»да автобус ҳайдовчилари ва кондукторлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб ёзади «Самаркандский вестник». Ташкилот раҳбари И. Ҳамроев бошчилигидаги мажлис якунида қатор қарорлар қабул қилинди.

Чунончи, энди ҳар куни рейсга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва назоратчиларнинг ташқи кўриниши текширилади. Ҳар бир ҳайдовчидан йўловчиларга хушмуомала муносабатда бўлиш, салонда чекмаслик, жадвалга қараб ҳаракатланиш, йўловчиларни қатъий белгиланган жойлар — бекатларда тушириб-чиқариш ҳақида тилхат олинади.

Алоҳида эътибор кондукторларнинг ёшига ҳам қаратилди. Ўзбекистон қонунчилигида вояга етмаган шахсларни ишга қабул қилиш тақиқланиши туфайли, вояга етмаган кондукторларни 18—35 ёшдаги шахслар билан алмаштиришга қарор қилинди. Шунингдек, йўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш учун, кондукторларни 100 сўмлик купюралар билан таъминлаш юклатилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.