Самарқандда ҳайдовчи атайлаб уриб кетган ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

Самарқандда ҳайдовчи атайлаб уриб кетган ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

Sputnik сайтининг ёзишича, 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ЙПХ инспектори телефонда сўзлашганча машина бошқараётган ҳайдовчига тўхташ буйруғини берди. Бироқ Damas ҳайдовчиси унга бўйсунишни истамасдан ҳаракатни давом эттирди. Натижада у инспектор Иброҳим Нишоновни уриб кетди ва қочиб яширинишга уринди.

Инспектор Нишонов қаттиқ жароҳатланганлигининг орқасидан шифохонада дунёдан ўтди.

Damas ҳайдовчиси қўлга олинди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"