Самарқандда MAN ўрнига «Камаз» келадими?

Самарқандда MAN ўрнига «Камаз» келадими?

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Татаристон президенти Рустам Минниханов билан суҳбат давомида бир қатор қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, ўтган йил охирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган «Камаз» юк техникасини етказиб бериш йўналиши бўйича ишларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда kun.uz.

«Уларни Самарқандда йиғиш бошланди, у ерда бўш майдон бор эди, дастлаб 100та машина йиғилди. Ҳарбийлар уларни кўздан кечириб, бу йил учун 1,1 мингта машинага буюртма беришди. Ҳозир MAN ишлаб чиқаришни тўхтатяпмиз, у майдонда «Камаз» иш бошлайди», - дея айтиб ўтган Ибрагимов Қозон Кремлида Минниханов билан расмий учрашув давомида.

«Камаз» Ўзбекистонда мамлакат ҳарбий қисмлари учун юк автомобиллари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади. Юк машиналарига хизмат кўрсатиш учун катта сервис маркази керак, дея хабар берган Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Қозон шаҳрида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#КамАЗ#MAN

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.