Самарқандда «SamAvto» томонидан ишлаб чиқарилган янги автобуслар ҳаракатлана бошлади

Самарқандда «SamAvto» томонидан ишлаб чиқарилган янги автобуслар ҳаракатлана бошлади

Самарқанд шаҳар кўчаларида замонавий ЛЕ-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Хабар беришларича, «Самарқандҳамкортранс» компаниясига тегишли икки янги автобус «6Е — Кимёгарлар қўрғони — Университет хиёбони» йўналиши бўйича ҳаракатланмоқда.

Синов тариқасида ҳаракатга чиқарилган ЛЕ-60 маркали бу янги автобуслар 56 йўловчига мўлжалланган бўлиб, 25 ўриндиқли. Компания вакилларига кўра, йўловчилар сони, ёқилғи харажатлари ва бошқа омиллар ўрганилгач, автобуслар сони оширилиши кўзда тутилган.

Қайд этишларича, ҳар бир автобус учун «Микрокредитбанк» вилоят филиалидан беш йил муддатга 414 миллион сўмдан кредит олинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.