Самарқандда трамвай бетон устунни ағанатди

Самарқандда трамвай бетон устунни ағанатди

Самарқанд шаҳридаги Саттепо мавзесида трамвай симёғочни қулатиб юборди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳи аъзолари хабар берди, деб ёзади Sof.uz.

Айтилишича, трамвай изидан чиқиб кетган ва ён томони билан бетон устунга урилиб, уни ағдариб юборган. Устуннинг бир учи йўл четидаги «Нексия»нинг багаж қисмига тушган. Ҳодиса натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Тафсилотлар ўрганилмоқда.

Баъзи фойдаланувчилар шаҳардаги трамвай ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларига ва тезлик чекловларига риоя қилмаслиги, рулни бошқараётиб, телефон орқали суҳбатлашишидан шикоят қилган. Воқеа гувоҳлари ҳодиса вақтида ҳам трамвай жуда катта тезликда ҳаракатланиб, муюлишда «дрифт» (манёвр)ни амалга оширганини таъкидлаган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.