Самарқандда трамвай йўли 3 босқичда қурилади

Самарқандда трамвай йўли 3 босқичда қурилади

Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

«Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади. Пўлат излар Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари бошланди», – дейди Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев

Йўл қурилишининг иккинчи босқичида трамвай йўналишини Темирйўл вокзалидан Сиёб деҳқон бозоригача, учинчи босқичида Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар узайтириш кўзда тутилган.

5 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлган Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев аҳолига қулайлик яратиш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлади ва шаҳарда дастлабки трамвай қатновини 2017 йил Наврўз байрамига қадар йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган эди.

Шаҳардаги дастлабки трамвай линияси Сиёб бозори ва Сартепа мавзеси оралиғида йўлга қўйилиши айтиб ўтилган.

Ўтган ҳафтада 2011—2012 йилларда Чехиядан Тошкенда ҳаракатланиши учун олиб келинган Vario LF трамвайлари Самарқанд вокзалига олиб борилгани маълум бўлганди.

Бугун ижтимоий тармоқларда йўлни тайёрлаш ишлари бошлангани кўрсатилган суратлар тарқалди.

shoki1

Сурат муаллифи йўл қаердан ўтишини тахмин қилган.

shoki2

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.