Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди

Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди

Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

“Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади. Пўлат излар Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари бошланди”, – дейди Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев

Йўл қурилишининг иккинчи босқичида трамвай йўналишини Темирйўл вокзалидан Сиёб деҳқон бозоригача, учинчи босқичида Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар узайтириш кўзда тутилган.

5 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлган Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев аҳолига қулайлик яратиш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлади ва шаҳарда дастлабки трамвай қатновини 2017 йил Наврўз байрамига қадар йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган эди.

Daryo.uz сайтининг қайд этишича, Шавкат Мирзиёевннинг Самарқандга ташрифи ҳақида маълумот берган “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” информацион дастурида шаҳардаги дастлабки трамвай линияси Сиёб бозори ва Сартепа мавзеси оралиғида йўлга қўйилиши айтиб ўтилган эди.

Аввалроқ Тошкент учун 2011-2012 йилларда Чехиядан олиб келинган Vario LF трамвайлари Самарқанд вокзалига олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Самарқандда 1947-1973 йилларда ҳам электр трамвай қатнаган, у шаҳар темирйўл вокзали ва Сиёб бозори оролиғида ҳаракатланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#трамвай

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.