Самарқандда трамвайлар тўқнашиб кетди

Самарқандда трамвайлар тўқнашиб кетди

«Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги «Я самаркандец» гуруҳида Самарқанд шаҳрида бугун юз берган трамвайлар тўқнашуви фотосурати эълон қилинди, деб ёзади kun.uz.

Фотосуратдан кўринишича, Темирйўл вокзали яқинида, Беруний ва Рўдакий кўчалари кесишмасида трамвайлар енгилгина тўқнашишган ва уларнинг олд ойналарига зарар етган.

Суратдан кўринишича, негадир Сартепа массиви – Темирйўл вокзали йўналиши бўйича тўғрига ҳаракатланиши керак бўлган 1-трамвай чапга — Рўдакий кўчаси бўйлаб Темирйўл вокзали — Сиёб бозори йўли учун ётқизилган 2-трамвай йўналишига бурилган ва шу йўналишда тескари томондан ҳаракатланиб келаётган трамвайга урилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.