Самарқандда туристлар учун трамвай йўналиши очилади

Самарқандда туристлар учун трамвай йўналиши очилади

Самарқанд шаҳрида туристлар учун трамвай йўналиши очиладиган бўлди. Айни пайтда шаҳардаги машҳур Регистон ансамбли атрофидан ўтувчи йўллар бўйлаб трамвай йўналишини лойиҳалаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Бу ҳақда «Самаркандский вестник» газетасига бeрган интервьюсида Трамвай йўналишларидан фойдаланиш давлат корхонаси дирекцияси раҳбари Файзулла Муртазаев таъкидлаб ўтган, деб ёзади Kun.uz.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон трамвайга миниб кўҳна шаҳарнинг бош осори-атиқасини томоша қилиши мумкин.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.