Самарқандда Volkswagen Amarok автомобиллари ишлаб чиқарилади

Самарқандда Volkswagen Amarok автомобиллари ишлаб чиқарилади

Германиянинг Volkswagen AG концерни 2019 йилда Самарқандда Amarok пикаплари ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар  қилмоқда  РИА Новости.

"Ўзавтопром" ва Volkswagen AG Самарқанддаги “MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида 2018-2019 йилларда Volkswagen Amarok пикаплари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди. Ушбу шартнома Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга бўлган ташрифи давомида имзоланган.

Самарқандда Volkswagen Amarok кичик-бўлаклардан жамлаш (CKD) технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Келажакда ишлаб чиқариш маълум даражагача маҳаллийлаштирилиши режалаштирилмоқда. 

Ташриф давомида "Ўзавтосаноат" делегацияси MAN Trucks&Bus AG компанияси билан суюлтирилган газда ишлайдиган 50 тоннали MAN CLA ағдарма юк машиналари ва MAN Lion's Coach шаҳарлараро автобуслари ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги “MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси 2009 йилнинг август ойида ташкил қилинган эди. Корхонанинг 51 %и Ўзбекистон ва 49% MAN Nutzfahrzeuge компаниясига тегишлидир. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 5 минг дона юк автомобили. Охирги йилларда корхона 15 тоннадан 41 тоннагача бўлган турли мақсадга мўлжалланган TGA ва CLA модел юк ва махсус автомобиллари, йирик бўлакли жамлаш технологияси асосида, ишлаб чиқариб келаётган эди. 2016 йилнинг декабридан бошлаб қўшма корхона MAN A22 CNG.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.