«SamAvto» 2020 йилгача шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобусларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

«SamAvto» 2020 йилгача шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобусларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

Самарқанд автомобиль заводи шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлигига асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, «SamAvto» 2020 йилга қадар шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни мақсад қилган.

Режа бўйича, 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 400 та шаҳарлараро автобуслар ишлаб чиқарилиши керак.

«Жаҳон»нинг ёзишича, лойиҳа қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда.

Аввалроқ «Самавто» 2017 йилдан бошлаб газли двигатель ўрнатилган автобусларни йилига 500 тадан ишлаб чиқаришга киришаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.