«СамАвто» янги автобусни йиғишга киришди

«СамАвто» янги автобусни йиғишга киришди

«СамАвто» паст полли, узунлиги 8 м бўлган Samauto LE 60 шаҳар автобусларини серияли ишлаб чиқаришга киришди, деб хабар беради завод вакили. Йил охиригача янги маркадаги автобусдан юзга яқин ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 2016 йилда йиғиш линияси қуввати ики баробар ортади ва автобусларни қўшни Марказий Осиё давлатларига сотиш имкони юзага келади.

“Янги автобусни синаш ишлари ўтди, уни серияли йиғиш бошланди, дастлаб ишлаб чиқарилган машиналар Ўзбекистон шаҳарларидаги автопаркларга етказиб берилди”, дейди завод вакили.

“СамАвто” 2010 йилнинг кузидан янги турдаги автобус ишлаб чиқаришга ҳаракат бошлаган эди. 56 йўловчини сиғдирадиган Samauto LE 60 автобуси лойиҳаси яратилди. “СамАвто” мутахассислари Россиянинг «Инжиниринговая компания «Эрмис» МЧЖ мутахассислари билан биргаликда автобус моделини ишлаб чиқардилар. Бу модель 185 от кучига эга, Allison 2100 автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Ҳозирги кунда автозаводда 3 турдаги шаҳар автобуслари ва 4 турдаги юк машиналари ишлаб чиқарилмоқда. Завод маҳсулоти бўлган Isuzu автобуси 37 одамни сиғдиради, юк машиналари эса 4 тоннадан 18 тоннагача юк кўтаришга мўлжалланган. Ҳозиргача Isuzu Motors агрегати билан 10,2 минг автобус ва 11,5 минг юк машиналари йиғилди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"