Самолётга ҳужжат кўрсатмасдан бармоқ босиб чиқасиз

Самолётга ҳужжат кўрсатмасдан бармоқ босиб чиқасиз

Delta Air Lines авиакомпанияси йўловчиларни рейсларга биометрик авторизациядан ўтказиб киритишни жорий этди, деб ёзди Кун.уз. Энди самолётга кириш учун ўтқазиш талонининг кераги йўқ, фақат бармоқ босилса кифоя.

Бармоқ изи Delta Air Lines самолётларига ёки Delta Sky Club клублари салонига паспорт ва чиптасиз кириш имконини беради. Авторизация жараёни қуйидагича амалга оширилади:

Чипталарни қўлда сканердан ўтказиш эҳтиёжи йўқолиши сабабли, шахсни тасдиқлашга сарфланадиган вақт кескин қисқаради. Шунинг учун, биометрик авторизация ҳамма жойда пайдо бўлгач, рейсга катта навбатлар юзага келмайди, муаммо пайдо бўлганида эса авиакомпания ходимларининг мижозларга хизмат кўрсатиши осонлашади.

Delta Air Lines вице-президенти Гил Уэстнинг айтишича, биометрик сканерлар бир неча ой ичида бошқа аэропортларда ҳам пайдо бўлади, деб хабар беради The Verge.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.