Samsung 20 дақиқада зарядланувчи аккумуляторлар ишлаб чиқаради

Samsung 20 дақиқада зарядланувчи аккумуляторлар ишлаб чиқаради

Аккумуляторнинг зарядлаш частотаси ваузоқлиги электромобилсозларнинг асосий ташвишларидан биридир. Масалан, янги Tesla Model S тўла қуввати билан 613 км йўл босади, аммо токка тўйдириш учун бир ярим соатча вақт керак.

Детройт автосалонида Samsung SDI бўлинмаси электрли ва гибрид автомобиллар учун тайёрланган батареяларнинг янги авлодини намойиш қилди. 2021 йилда ишлаб чиқаришга тайёрланаётган аккумуляторларни қувватлаш учун атиги 20 дақиқа кифоя.

“Ушбу инновацион технология бозорни тубдан ўзгартириш ва транспорт воситалари электрлаштирилишини тезлатишга қодир”, дейди Samsung SDI вакили.

Samsung вакилининг сўзларига қараганда, 20 дақиқада зарядланган электромобиль 500 км йўл босади. Бундан ташқари “Самсунг” батареяси бошқа батареялардан 10 фоизга енгилдир. Компания вакиллари бу ихтирога катта умид боғлаяпти.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"