Samsung «ақлли» автомобилини синаб кўриш ҳуқуқини олди

Samsung «ақлли» автомобилини синаб кўриш ҳуқуқини олди

Ниҳоят, Samsung’нинг ҳам ўз-ўзини бошқарадиган «ақлли» машиналар яратиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди. Тўғри, бир вақтлар машина ишлаб чиқаришда ҳам тажрибага эга компания учун бу соҳа янгилик эмас. Бироқ, Samsung охиргилардан бўлиб Корея Республикаси ҳукуматидан ўзини бошқарадиган автомобилларни жамоат йўлларида синаб кўриш учун рухсат сўраган йирик компания экани ғалати.

Жанубий Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги 1 май куни компниянинг сўровига розилик билдирди. The Korea Herald’нинг ёзишича, Samsung аввалига синовларни кучли сенсор ва камералар, шахсий дастурий таъминот воситалари билан «қуролланган» Hyundai машинасида ўтказади.

Hyundai компанияси 2016 йилда Жанубий Корея йўлларида «ақлли» автомобилларни синаб кўриш ҳуқуқини қўлга киритган илк автомобилсоздир. Қонунчиликка мувофиқ, бундай машиналар камида 1 нафар синовчи-ҳайдовчи бўлишини ҳам талаб этилади. Шунингдек, Корея қонунчилигида рулсиз ва тепкисиз машиналар учун махсус йўлларнинг қурилиши ҳам назарда тутилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.