Санкт-Петербург масъуллари йўлни Photoshop ёрдамида “таъмирлашди”

Санкт-Петербург масъуллари йўлни Photoshop ёрдамида “таъмирлашди”

Санкт-Петербургнинг Приморск райони фуқаролари йўл таъмирлаш бўйича масъулларни ёлғончиликда айблади. Улар йўл таъмирланганлиги ҳақида ахборотда қалбаки суратни илова қилган, асли эса йўл умуман тузатилмаган. Бу ҳақда “Фонтанка” сайти “ВКонтакте”даги уюшмага асосланиб хабар бермоқда.

2015 йилнинг мартида Приморск районининг фуқаролари пиёдалар йўлагининг аҳволидан “Наш Санкт-Петербург” порталига шикоят йўллашган. Унда “ҳаммаёқ чуқурчалардан иборат, кўпдан бери таъмирланмаган, ёмғирдан сўнг чуқур кўлмаклар юзага келиши” таъкидлаб ўтилган эди.

Май ойида маъмурият йўл ҳолати қониқарли эканлиги, аммо таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг 15 октябригача олиб борилиши тўғрисида жавоб хати жўнатади. 31 октябр куни эса таъмирлаш ишлари тугаганлиги ҳақида ахборот бериб, пиёдалар йўлагининг соз ҳолдаги суратини илова қилади.

"Таъмирланган йўлак"

«Таъмирланган» йўлак

2 ноябр куни ижтимоий тармоқдаги “Лахта Онлайн” уюшмаси йўл асли таъмирланмагани, чиройли сурат эса фотошопда ишлов берилганлигини хабар қилди. Уюшма фаоллари “Приморск райони маъмурияти йўлни таъмирлашдан кўра яхши дизайнерни ёллаш арзонга тушишини сезган”, дея истеҳзо қилмоқда.

Бу масала юзасидан сайт район маъмуриятидан изоҳ сўради. Аммо жавоб олгани йўқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"