Саудияда фақат аёллар учун автосалон очилди

Саудияда фақат аёллар учун автосалон очилди

Саудия мамлакатида жойлашган автосалонга аёл маҳрами билан бориши шарт эмас, салонда хизмат қилувчилар ва сотувчилар ҳам аёллардан иборат. Автосалон маъмурияти аёл ходимлар харидорларнинг саволларини жавобсиз қолдирмаслигини таъкидлайди. Эркаклар автосалонда рафиқасига бегона назар тушишидан хавотирланмаса ҳам бўлади. Саудияда бунга қаттиқ риоя этишади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йили Саудия Арабистони подшоҳи Салмон 2018 йилнинг июнидан бошлаб аёллар машина бошқариш учун гувоҳнома олиши мумкинлиги ҳақидаги фармонни имзолаган. Шунгача Саудия аёлларни машина рулига ўтқазмайдиган дунёдаги ягона давлат эди.

Айтиш керакки, яқинда қўшни Туркманистонда аёллар машина бошқарилишига тақиқ ўрнатилаётгани хабар қилинди.

Подшоҳ фармони имзолангач, ижтимоий тармоқлар қизғин муносабат билдира кетди. Йирик автокомпаниялар ҳам мавзудан четда қолмайди.

Юқоридаги расмли твит Ford компаниясига тегишли бўлиб, унда қора бурқадаги аёлнинг орқани кўрсатувчи кўзгуда акс этган кўзлари тасвирланган. Креатив сурат.

Volkswagen ўз муносабатини нақшли муштлар билан ифодалади.

Jaguar бежирим аёллар сумкасига машина калитини солиб қўйди.

Тармоқнинг бошқа фаоллари ҳам айни мавзудаги турли суратлар жойлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"