Саудиялик аёллар автомобиль ҳайдашига биринчи марта рухсат берилди

Саудиялик аёллар автомобиль ҳайдашига биринчи марта рухсат берилди

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауд аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ва автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади.

Ҳозирга қадар Саудия Арабистони аёлларга машина ҳайдаш ҳуқуқини бермаган дунёдаги ягона мамлакат эди. Энди бу тақиқ йўқ. Саудия аёллари 2018 йилнинг июнидан бошлаб автомобиль ҳайдай олади.

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги янгиликни амалиётга жорий этиш қонун-қоидаларини тузиб чиқади. Аёлларга қай тартибда гувоҳнома берилиши кейинроқ маълум бўлади. Қандай сабабга кўра тўсатдан Саудия давлати бундай қарорга келганлиги номаълум.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"