Сайёрамиздаги энг узун кўприклар

Сайёрамиздаги энг узун кўприклар

Кўприк деб бирор-бир тўсиқдан (дарё, канал, жар ёки бошқа жойлар) йўл ўтказиш учун қуриладиган муҳандислик иншоотига айтилади.

Вазифасига кўра, автомобил, темир йўл ва пиёдаларга мўлжалланган кўприклар, йўл ўтказгич; жойлашиш ўрнига кўра, шаҳар кўприклари ва шаҳардан ташқаридаги йўлларга қуриладиган; бирлаштирилган (автомобил ва тош йиллар учун бирга қурилган), акведук, виадук хилларга; ишлатиладиган материалига кўра, ёғоч, тош, металл, темир-бетон кўприкларга, пролёт тизимларига қараб, балкали, аркли ва осма, консол; қатновнинг узлуксиз ва узлукли бўлишига қараб, доимий ва ҳаракатланувчи (очиладиган, кўтариладиган, сузадиган) турларга; йиғма ва қисмларга ажраладиган кўприкларга бўлинади.

Қуйида темир йўл ва автомобиль ўтадиган дунёдаги энг узун кўприклар рўйхати билан танишинг.

Рейтинг-даги ўрни Кўприк номи Узунлиги Мамлакат Кўприк тури Қурилган йили
1 Танян-Куньшан кўприги 146 800 метр Хитой Темир йўл 2010
2 Тяньцзин виадуки 113 700 метр Хитой Темир йўл 2010
3 Вей устидан ўтган кўприк 79 732 метр Хитой Темир йўл 2008
4 Кўрфаздан ўтган Циндао кўприги 42 500 метр Хитой Автомобиль йўли 2011
5 Пончартрейн кўли орқали ўтган кўприк-дамба 38 420 метр АҚШ Автомобиль йўли 1969
6 Манчак кўли кўприги 36 710 метр АҚШ Автомобиль йўли 1970
7 Янцун кўприги 35 812 метр Хитой Темир йўл 2007
8 Ханчжоуван кўрфази кўприги 36 673 метр Хитой Автомобиль йўли 2007
9 Рунянг кўприги 35 660 метр Хитой Автомобиль йўли 2005
10 Донгхаи Дакиао кўприги 32 500 метр Хитой Автомобиль йўли 2005

Танян-Куньшан кўприги

Тяньцзин виадуки

Пончартрейн кўли орқали ўтган кўприк-дамба

Манчак кўли кўприги

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"