Сайёрамиздаги энг узун кўприклар
Кўприк деб бирор-бир тўсиқдан (дарё, канал, жар ёки бошқа жойлар) йўл ўтказиш учун қуриладиган муҳандислик иншоотига айтилади.
Вазифасига кўра, автомобил, темир йўл ва пиёдаларга мўлжалланган кўприклар, йўл ўтказгич; жойлашиш ўрнига кўра, шаҳар кўприклари ва шаҳардан ташқаридаги йўлларга қуриладиган; бирлаштирилган (автомобил ва тош йиллар учун бирга қурилган), акведук, виадук хилларга; ишлатиладиган материалига кўра, ёғоч, тош, металл, темир-бетон кўприкларга, пролёт тизимларига қараб, балкали, аркли ва осма, консол; қатновнинг узлуксиз ва узлукли бўлишига қараб, доимий ва ҳаракатланувчи (очиладиган, кўтариладиган, сузадиган) турларга; йиғма ва қисмларга ажраладиган кўприкларга бўлинади.
Қуйида темир йўл ва автомобиль ўтадиган дунёдаги энг узун кўприклар рўйхати билан танишинг.
Рейтинг-даги ўрни | Кўприк номи | Узунлиги | Мамлакат | Кўприк тури | Қурилган йили |
1 | Танян-Куньшан кўприги | 146 800 метр | Хитой | Темир йўл | 2010 |
2 | Тяньцзин виадуки | 113 700 метр | Хитой | Темир йўл | 2010 |
3 | Вей устидан ўтган кўприк | 79 732 метр | Хитой | Темир йўл | 2008 |
4 | Кўрфаздан ўтган Циндао кўприги | 42 500 метр | Хитой | Автомобиль йўли | 2011 |
5 | Пончартрейн кўли орқали ўтган кўприк-дамба | 38 420 метр | АҚШ | Автомобиль йўли | 1969 |
6 | Манчак кўли кўприги | 36 710 метр | АҚШ | Автомобиль йўли | 1970 |
7 | Янцун кўприги | 35 812 метр | Хитой | Темир йўл | 2007 |
8 | Ханчжоуван кўрфази кўприги | 36 673 метр | Хитой | Автомобиль йўли | 2007 |
9 | Рунянг кўприги | 35 660 метр | Хитой | Автомобиль йўли | 2005 |
10 | Донгхаи Дакиао кўприги | 32 500 метр | Хитой | Автомобиль йўли | 2005 |