Scania юк автомобилларининг тўқнашув тести видеоси тарқалди

Scania юк автомобилларининг тўқнашув тести видеоси тарқалди

Швед маркаси янги авлод юк автомобилларини ишлаб чиқарар экан 40тага яқин машинани турли усуллар билан тўқнашув тестида синаб кўрди.

Гарчи синовнинг ўзи бир неча дақиқаларда амалга оширилса-да, ҳар бири йил давомида режалаштирилган, тайёргарлик ишларига 6-8 ҳафта вақт кетган. Бу ҳақда Scania матбуот хизмати тушунтириш бермоқда.

Компания инженери Дэн Лофтен юк машинасининг хавфсизлиги турли усулларда текширилиши, энг хавфли синовлар очиқ ҳавода юк ортилган ярим тиркамалар билан ўтказилишини айтиб ўтди.

Айрим тест услублари эриш туюлиши мумкин, бироқ мутахассислар тўқнашув сценарийси ҳаётдаги реал вазиятларга асосланишини таъкидлайди. Масалан, мазкур видеода енгил автомобиль соатига 70 км тезликда юк машинасига урилиши кўрсатилган бўлиб, афсуски бу тахлит ЙТҲлар учраб туради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"