Сергелида янги йўл ўтказгич қурилади

Сергелида янги йўл ўтказгич қурилади

Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

Kun.uz‘да ёзилишича, Қипчоқ кўчаси темир йўл билан кесишган жойда узунлиги 1011, эни 28 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Қипчоқ кўчаси кенгайтирилмоқда. Натижада ушбу кўча Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент ҳалқа йўлини боғлаб, транспортлар ҳаракати учун янги қулайликлар яратади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.