Серияли автомобилларнинг энг кичиги кимошдига қўйилди

Серияли автомобилларнинг энг кичиги кимошдига қўйилди

Sotheby’s кимошди уйи бу гал Peel P50 автомобилини савдога қўймоқда.

Peel P50 деганлари тракторнинг кабинасига ўхшаш ғалати кўринишга эга бир кишилик автомобилдир. Шунга қарамасдан уч ғилдиракли бу мотоаравачани минганлар кўпчиликни ташкил этади.

Ушбу “тракторнинг кабинаси” кўплаб хусусиятларга эга. Биринчидан, Peel P50  Мэн оролида ишлаб чиқарилган ягона автомобилдир. Гарчи 1963-1964 йилларда чиқарилганлигига қарамасдан маҳаллий халқнинг рамзига айланган. Иккинчидан, 2010 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига “Серияли ишлаб чиқарилган энг кичик автомобиль” номи остида расман киритилган. Унинг узунлиги 1,35 метр. 4,2 от кучига эга (тўрт ва икки орасида вергул бор) 🙂

Ўз вақтида Peel P50 Top Gear телекўрсатувининг қаҳрамонига айланган. Бугунга келиб Sotheby’s кимошди уйининг қаҳрамонига айланиб турибди.

Кимошдига қўйилган автомобиль  Peel Engineering Company ишлаб чиқарган 47 нусхадан биридир. Автомобиль бундан аввал АҚШдаги кам литрли автомобиллар музейига тегишли бўлган.

Peel P50нинг нархи бўйича ҳам паст кетишгани йўқ. 1964 йилда 199 фунт-стерлингдан сотилган бўлса, Сотбисчилар 75 000-100 000 нархни кўзлаяпти. Бу тахминан 112 000-149 000 доллар дегани.

Peel P50ни TopGear кўрсатувида синаб кўришган. Машина бир текисда ишлаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"