Шафқатсиз ўрмон машиналари (видеолар)

Шафқатсиз ўрмон машиналари (видеолар)

Бу гални видеомақоламиз одатдагидан бошқача. Ҳар гал транспорт воситаси вазифасини бажарадиган машиналар ҳақида ёзсак, бу сафар ёғочга ишлов берадиган машиналар ҳақида ёзамиз ва кўрсатамиз.

Дарахтни арралаш, бутоқларини кесиш ва ғўлани ташийдиган ҳолга келтириш учун қанча вақт керак, деб ўйлайсиз? Айтсак, ишонмайсиз – бор-йўғи 20 сония етарли. “Сибирь сартароши” деб аталадиган EcoLog 590D бу ишни дўндиради. Машина шведларники, уни мевали ва манзарали дарахтлардан нари тутган маъқул. Азамат машина улкан чангали билан дарахт танасини макарондай кесиб ташлашини видеода томоша қилинг.

Кунда арраламоқчимисиз. Ёриб бўлаклайсизми? Арра-болтани четга қўйиб, HFP160 Firewood Pro машинасидан битта сотиб олинг ва қанақа ишлашини томоша қилинг.

Навбатдаги темир ўтинчимиз дарахтлар билан янаям бетакаллуф муносабатда бўлади. Бу алоҳида машина эмас, тўғри келган экскаваторнинг хартумига ўрнатиб ишлатса бўлади. Slashbuster компаниясининг дарахткесарини гўштқиймалагичга қиёслайликми? Йўқ у соч оладиган машинка-устарага ўхшаб ҳаракат қилади.

Бироқ ўрмончилик техникасининг барчаси ҳам қаҳри қаттиқ эмас. Қуйида сиз томоша қиладиган машина дарахт кўчириш билан шуғулланади. У дарахт танасига яқинлашади ва “сени олиб кетгани келдим” деганча оҳисталик билан қучиб кўтариб олади ва орқасига опичлаганча янги жойга олиб бориб ўтқазади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"