Шанхайда илк бор «ақлли» автомобилни жамоат йўлида синовдан ўтказишга рухсат берилди

Шанхайда илк бор «ақлли» автомобилни жамоат йўлида синовдан ўтказишга рухсат берилди

Шанхай ҳукумати автомобиль ишлаб чиқарувчиларга «ақлли» автомобилларни жамоат йўлларида синовдан ўтказиш учун биринчи учта рухсатни тақдим этди. Шу тариқа ҳайдовчисиз автомобилларнинг йўлларда ҳаракатланиши қонуний бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Иккита рухсатнома Шанхайнинг SAIC Motor компанияси, учинчиси эса электромобилларни яратиш билан шуғулланувчи Nio стартапига берилди.

Рухсатнома операторларга ақлли автомобилларни синовдан ўтказиш учун синов зонасига айланган Цзядин туманидаги 5,6 километр жамоат йўлидан фойдаланиш имконини беради.

Шанхай расмийлари ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш учун янада кўпроқ шаҳар йўлларини очишни режалаштирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.