Шарсимон шинани кўрганмисиз? Видео

Шарсимон шинани кўрганмисиз? Видео

Одатда автомобил шинаси чамбарак шаклида, икки томони ясси бўлади. Аммо америкалик инженерларни бу қониқтирмаган кўринади. Улар Женевага ҳайдовчисиз автомобиллар учун мўлжалланган юмалоқ шинани олиб келишди.

Goodyear Eagle-360 шиналари 3D принтердан чиқарилган. Сферага ўхшаш шакли туфайли исталган йўналишда юра олади, дейишмоқда Goodyear вакиллари. Шу ҳолатига муз қатламида унча-мунчага сирпанмайди, тўсиққа дуч келиб кескин бурилганда йўлдан чиқиб кетмайди.

Юмалоқ шиналар йўлда жуда равон юради. Турган жойида 360 градусга бурила олади. Айтганча, сфера ичига датчиклар ўрнатилган бўлиб, об-ҳаво, йўл сиртининг аҳволи, йўл юзасига кўрсатилаётган босим ҳақида борт компьютерига ва яқин-атрофдаги машиналарга ахборот узатиб туради.

Табиий савол туғилади: бундай покришка автомобилга қандай қилиб маҳкамланади? Goodyear инженерлари фикрига кўра, юмалоқ шина электромоторли автомобиль учун мўлжалланган. Уни автомобилга теккизмасдан электромагнит майдон орқали ўрнатилади.

Марҳамат, шарсимон шина ўрнатилган автомобилда саёҳат қилинг 🙂

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"