Шавкат Мирзиёев: «Afrosiyob»​ Хоразмгача келиши керак

Шавкат Мирзиёев: «Afrosiyob»​ Хоразмгача келиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюргани ҳақида ЎзА агентлигига асосланиб, Sof.uz хабар бермоқда.

Президентимиз Хоразмнинг туризм борасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, янги йўналишлар ташкил этиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Зотан, туризм мамлакат иқтисодини ривожлантириш, айниқса, янги иш ўринлари яратишда муҳим соҳалардан ҳисобланади.

Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди. Шаҳарнинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида сайлгоҳ кўчалар ташкил этиш ва кечки сайр имкониятини яратиш, уларда миллий урф-одатларимиз ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатда тармоқда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, сувенир ишлаб чиқарадиган корхоналарни кўпайтириш хусусида сўз борди. Соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.