Шавкат Мирзиёев: Жамоат транспортида йўл ҳақини пасайтиринг

Шавкат Мирзиёев: Жамоат транспортида йўл ҳақини пасайтиринг

9 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент туманларида бўлди. Давлат раҳбари Юнусубод туманидаги метро қурилиш ишларини кўрди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар қилмоқда.

Метро тоннелинининг 305 метрли қисми бетонланган ҳамда 330та йиғма темирбетон конструкциялар ўрнатилган. Бу ишларни 200 нафар ишчи ва инженерлар бажармоқда. Қурилишда Германия ва Хитойдан келтирилган техникалар ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев “Бизнинг барча ҳаракатларимиздан мақсад – одамларга қулайлик яратиш”, деб таъкидлади. Метрополитен линиялари ва автобус йўналишлари ўзаро бир-бирини тўлдириши зарурдир.

Бундан ташқари, президентнинг сўзларига кўра, йўловчилар сони ошиши ҳисобига йўлкирани пасайтириш чора-тадбирларина кўрмоқ зарур.

Президент қурилиш ишларини такомиллаштириш, енгил вазнли, бироқ мустаҳкам қурилиш материалларидан фойдаланиш, қўшимча хизматларни жорий этишга буйруқ берди.

Йўлнинг 2,9 кмга чўзилган қисми 2019 йилда фойдаланишга топширилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"