Шавкат Мирзиёев Наманганда Марказий Осиёдаги энг катта Hyundai​ автомобиль заводи қурилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Наманганда Марказий Осиёдаги энг катта Hyundai​ автомобиль заводи қурилишини маълум қилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Мирзиёев йиғилишда вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид остига олди.

Президент, шунингдек, Наманган вилоятида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилишини айтди.

“Наманганда минтақадаги энг катта автомобиль заводи қурилади. Олдиндан айтишим мумкин бу – Hyundai бўлади. Андижонликларга мақтанмай туринглар!”, - дея ҳазил қилди Шавкат Мирзиёев.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.