Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, деб хабар беради Sof.uz.

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан танишди.

Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу ерда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади.

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Президентимиз қурилишнинг бориши билан танишиб, қурувчиларга ишнинг тез ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.