Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Хитойга олиб борувчи автотрасса қуришга келишиб олишди

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Хитойга олиб борувчи автотрасса қуришга келишиб олишди

Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

«Биз Хитойгача борувчи Ўш-Андижон-Эргаштом-Қашқар автомобил йўли ҳақида келишиб олдик. Бу энг қисқа йўл бўлади. Яқин вақт ичида барча ҳужжатлар имзоланади, юридик жиҳатдан келишиб оламиз ва буни ҳаётга татбиқ этамиз», — деди Ўзбекистон президенти.

Мирзиеёв шунингдек, ўзаро учрашув давомида президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишганини билдирган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.