Шавкат Умурзоқов: 2019 йилда машинани телефон орқали сотиб олиш мумкин бўлади

Шавкат Умурзоқов: 2019 йилда машинани телефон орқали сотиб олиш мумкин бўлади

“Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзоқов Ўзбекистонда автосаноатнинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

Халқаро пресс-клубнинг саволларига жавоб берар экан, бозорни тадқиқ қилиш ва менежментни ривожлантириш ишлари давом этаётганини, аммо талаб борасидаги ҳолат аниқ-равшан бўлганини айтди.

“...Бизда автомобиль сотиш тизими ривожланмоқда, Худо хоҳласа, 2019 йилга бориб машинани телефон орқали харид қилиш мумкин бўлади ва тўла баки билан тўғри уйингизга элтиб берилади”, деди “Ўзавтосаноат” раҳбари.

Шунингдек, у ҳозир қишлоқ жойларида бозорни ўрганилаётгани ва шундай бозор учун қанча миқдорда автомобиль зарурлиги ҳисобланаётганини билдирди.

“Бунинг учун бизга қандайдир канадалик мутахассис зарур эмас, бу иш йўлга қўйилган”, деди Умурзоқов.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"