Шимолий Кореяда “Икарус”нинг умрини узайтириш йўлини топишди

Шимолий Кореяда “Икарус”нинг умрини узайтириш йўлини топишди

Шимолий Кореяда энг оммалашган транспорт воситаси – автобус. Жамоатчилик транспортининг асосий қисми собиқ Шўро даврида харид қилинган Икаруслардан иборатдир. Автобус хизмат кўрсатиш муддатини ўтаб бўлгани тайин, маҳаллий инженерлар эса унинг “умрини чўзиш” йўлини ўйлаб топишди.

Yonhapnews агентлиги хабар беришича, Нампхо шаҳрида эски техникани электрлаштирилмоқда, яъни автобус томига қуёш батареяларининг 32100-ваттли панеллари ўрнатилади, панель ўз навбатида 50 аккумуляторни қувватга тўйинтиради. Икарус электромоторларини кучли дейиш қийин, шу сабабли “электробус” кўпи билан 40 км/соат тезликка чиқа олади.

Айтиб ўтиш керакки, автобус негизида электробус яратиш ғояси янги эмас. Масалан, Россиянинг ЛиАЗ корхонаси ушбу лойиҳа устида ишламоқда. Электробусга 900 кг вазндаги батарея ўрнатилади, аммо умумий вазни ички ёнув двигатели ва ёнилғи баки йўқлиги ҳисобига анъанавий автобус вазнига тенглашади. Қаттиқ совуқда ҳам “йўл юриш захираси” 200 кмни ташкил этади, бу эса одатдаги автобус бир кунда босиб ўтадиган йўл деганидир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"