Шовқинсиз замонда одимлаётган йўловчи поездни ҳам сезмади (видео)

Шовқинсиз замонда одимлаётган йўловчи поездни ҳам сезмади (видео)

Янги Зеландиядаги Окленд шаҳри ҳокимияти фуқароларга расман баёнот билан мурожаат қилди. Унда фуқаролардан темир йўлни кесиб ўтиш олдидан ҳамма томонга қараш сўралган, чунки ҳозирги поездлар шунчалик товушсиз юрадики, қисқа масофадан ҳам овози эшитилмайди.

Шу кунларда бир шаҳарлик фуқаро яқинлашиб келаётган составни сезмай қолгани натижасида сал бўлмаса поезд уриб кетаёзди.

Шаҳар ҳаёти сершовқиндир. Аммо электромобиллар ва электрли поездлар амалиётга кириши билан транспорт шовқини йўқолишига одамзод кўникишига тўғри келмоқда. Чунки айрим транспорт воситалари умуман шовқинсиз ҳаракатланади.

АҚШ транспорт вазирлиги 2019 йилнинг охиригача барча электр двигатели ясовчи компанияларга машинага сунъий шовқин генератори ўрнатиш мажбуриятини юклади. Афтидан, Янги Зеландия ҳукумати ҳам шу чорани қўллайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"