Шу йил май ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланади

Шу йил май ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланади

Тожикистон ва Ўзбекистон май ойи бошида ўзаро автобус қатновини тиклайди. Автобус қатновини тиклаш бўйича битим Тошкентда имзоланганди. Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланган пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасида автобус қатнови тўхтатилганди.

2017 йил апрел ойида Тошкент-Душанбе-Тошкент авиақатнов қайта тикланди.

"Май ойи бошида икки давлат ўртасида йўловчи ташиш автобуслари қатнови бошланади. Тошкент-Самарқанд, Фарғона, Денов, Қўқон, Бухоро, Термез шаҳарларига 12 та мунтазам қатновлар очилади", — деди суҳбатдош агентликка.

Ўзбекистон шаҳарларига автобус қатновларини тожик компанияси — Asian Express амалга оширади. Сал кейинроқ Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги ўзбек ташувчисини маълум қилади.

"Автобус қатновлари Душанбе — Денов ва Термез, Панжикент — Самарқанд ва Бухоро, Хўжанд — Тошкент ва Фарғона, Шаартуз — Термез, Исфара ва Конибодом — Қўқон, Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларини боғлайди", — деб таъкидлашди транспорт вазирлигида.

Чипта нархлари ва қатновлар мунтазамлиги 20 апрелдан сўнг Тошкентда бўлиб ўтадиган икки давлат транспорт идораларининг учрашуви чоғида маълум қилинади.

Тожикистон чегара қўшинлари бошқармасининг матбуот котиби Мухаммад Улухожаев назоратдан ўтиш жойи ҳудудида йўловчилар автобусдан чиқишлари ва тезлаштирилган чегара ва божхона назоратидан ўтгандан сўнг ўз йўналишларини давом эттиришлари мумкинлиги таъкидлаб ўтди.

Шу йил 16 мартдан Тожикистон ва Ўзбекистон виза тартибини бекор қилишди. Энди икки давлат фуқаролари визасиз 30 кун бўлишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.