Шведлар ҳам хот-род ясайди

Шведлар ҳам хот-род ясайди

Хот-род фақат Америка автомобил маданиятига оид унсур ҳамда уни фақат “Форд” ва “Бюик”лар асосида ясалади, деб ҳисоблайсизми? Адашасиз. Масалан, Caresto компанияси Volvo бренди асосида ажойиб хот-род ясаган.

Хот-род бу максимал тезликка эришиш учун ишлаб чиқариладиган енгил родстердир. Унинг ватани АҚШ бўлиб, номи “hot roadster” – “шиддатли родстер”дан келиб чиққан.

Швед маркаси биринчи марта хот-род ясаётгани йўқ. Швед машинаси тамоман янгитдан ясалиши билан классик хот-родлардан фарқланади. Тюнинг ва реставрация ишлари билан ҳам “Волво”нинг ўзи шуғулланади.

2008 йилда Volvo компаниясининг 80 йиллигига бағишлаб тўёна сифатида ягона нусхада Caresto Hot Rod Jakob автомобили ясалди. У 1927 йилда кўрсатилган Volvo ÖV4 шарафига номланди.

Машина рамаси ёғоч аралаштириб махсус ишланган, фақатгина 5 цилиндрли 265 от кучига эга мотори металл кронштейнга маҳкамланган. Кузови алюминийдан ишланган. Автомобиль Volvo буюртмаси ва кўмагида тайёрлангани учун фирма элементлари ва логотиплари туширилган.

Машина 2009 йилда кўплаб кўргазмаларда иштирок этди. Сўнг эса “Волво”нинг музейидан жой олди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"