Швецияда 5,4 млн евро турадиган суперкар сотувга қўйилди

Швецияда 5,4 млн евро турадиган суперкар сотувга қўйилди

Очиқ савдога қўйилган ноёб Koenigsegg суперкаридир. Автомобиль кўрсаткичларигача антиқа, масалан: вазни ва от кучи даражаси мувофиқ келади.

Koenigsegg олиймақом синфга мансуб автомобиль бўлиб, кўпинча ягона нусхада ишлаб чиқарилади. Шу сабабли осмон баробар нархда сотилади. Тилга олинган One:1 номли суперкар ҳам яккаю ягонадир. Компания бундай машинадан яна олтита ишлаб чиқариб сотиш режасини билдирди.

Биринчи бўлиб Koenigsegg One:1 русуми икки йил олдин Женева автосалонида кўрсатилган. Шундан сўнг кўплаб пойга мусобақаларида (Белгиядаги Спа-Франкоршам, Япониядаги Судзука) рекорд ўрнатди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек унинг вазни ва от кучи нисбати 1:1. Яъни 1,36 тоннали машина қуввати 1361 от кучига тенг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"