Швейцарияда автомобиль рақами 158 минг долларга сотилди

Швейцарияда автомобиль рақами 158 минг долларга сотилди

“1 VS” рақами Швейцарияда бўлиб ўтган кимошди савдосида 160 минг франкка сотилди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар. Шундай қилиб бу Швейцария тарихида энг қиммат сотилган авто рақами бўлиб қолди.

Бадавлат харидорнинг исми ошкор этилгани йўқ. У кимошдида “Matrans” тахаллуси билан иштирок этди.

Сотилган рақам ҳақиқатда ноёбдир. “1” унинг тартиб рақами бўлса, “VS” Valais минтақасининг қисқартирилган ифодасидир. Авто рақамига даъвогарлар сони 17 нафар бўлди.

Аввалги рекордда “1 SG” автомобиль рақами 133 минг долларга сотилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"