Сифатли ва тез йўл қурувчилар ҳақида видеолар

Сифатли ва тез йўл қурувчилар ҳақида видеолар

Биз секин йўл қуришларига ўрганиб қолганмиз. Аммо хорижда бундай эмас. Тасаввур қилинг эрталаб юрган ўйдим-чуқур тупроқ йўлингиз кечқурун қайтишингизда текис асфалтга айланади.

Австралияда тасвирга олинган ушбу видео замонавий технологиялардан фойдаланиб йўлни тезроқ қуриш мумкинлигини кўрсатади. Видео муаллифларининг айтишича, 5 кмли трассани қуришга атиги 2 кун вақт кетган. Видеода қурилишнинг якуний қисмигина кўрсатилганлигини эслатиб ўтамиз. Австралиянинг серқуёш иқлими худди бизникига ўхшайди. 

Буниси эса Голландиялик омилкор йўлсозларнинг ҳунари. Замонавий технологиялар ёрдамида қурилаётган кўчани томоша қилинг. 

Бу видеода Канадада автотрасса таъмирланишини кўриб турибсиз. Эски асфальт қиртишлаб олинди ва ўрнига янги асфалт ётқизилди. Бор-йўғи бир кун сарфланди. 

Фақат автомобиль йўлини эмас, темир йўлни ҳам тезкорлик билан қурса бўлади. Хитойнинг жанубидаги Лунян шаҳрида темир йўл бўлагини 8 соатда қуришди. Тўғри, Хитойда ишчи кучи мўл-кўллиги сабабли бу видеода замонавий техникадан ҳам кўра саноқсиз ишчиларни кўрасиз. Бу участкада 7 бригадага бўлинган бир ярим минг ишчи хизмат қилган. Бундан ташқари етти поезд ва 23 экскаватор ҳам ишлаган. 

Бутунлай йўлсиз шароитда тез йўл қурса бўладими? Албатта. Бир неча дақиқадаёқ бунёд этиш мумкин. Тўғри, бу вақтинча йўл бўлади. Бир томондан қуриб, нариги томондан йиғиштириб кетилаверади. Бу технологиядан асосан ҳарбийлар фойдаланади. 

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"