Синалганидан қўймасин: нега гибрид ва электромобилларнинг савдоси қизимаяпти?

Синалганидан қўймасин: нега гибрид ва электромобилларнинг савдоси қизимаяпти?

Келажак электр қувватида ҳаракатланувчи машиналарникидир, деган иборани кўп учратамиз. Бироқ бу электромобиль савдоси дизелли ва бензинли машинаникига тенглашганини асло билдирмайди.

CNBC бизнес янгиликлари канали тарқатган ҳисоботда айтилишича, АҚШ ҳукумати тортиқ қилган 7500 долларлик солиқ имтиёзларига қарамасдан аксар мижозларнинг гибрид ва электрли транспортга ишончи камлигича қолмоқда. Улар электрли транспорт тўла эҳтиёжни қондиришига ишонмайди.

Калифорниядаги Kelley Blue Book автомобилларни баҳолаш ва тадқиқ этиш компанияси экспертининг сўзларига кўра, бозордаги талабнинг атиги 5 фоизи электромобиль ва гибридларга тўғри келади.

Қолаверса, гибрид ва электромобиль ҳали-ҳануз қиммат. Харидорга эса арзони керак. Бироқ автобозор таҳлилчилари батареяларнинг нархи тушиши ва автомобиль ижараси кенг тарқалиши билан бора-бора электромобилга талаб ортади, деган фикрдадир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"