Sir Vival — энг хавфсиз ва энг хунук автомобиль

Sir Vival — энг хавфсиз ва энг хунук автомобиль

Хавфсиз автомобиль тайёрлашга бундан-да астойдил уринган инженер топилмаcа керак. Уолтер Жером исмли америкалик инженер ўта хавфсиз машина ясашга қаттиқ киришиб, двигатель ва салонни бутунлай алоҳида ажратишга қарор қилди. Натижада Sir Vival номли келишмаган автомобиль яралди.

Машинанинг нақадар бесўнақайлиги, айниқса, Америка автомобиллари кўркамлаша бошлаган паллаларда, яъни 50-йилларнинг охирларида кўзга ташланиб турарди.

Машина қандай бурилади? Раманинг улоқ жойидаги кучли шестерня рул воситасида бурилади. Ҳаракатланиш вақтида бурилса бўлади, тўхтаб турганда бурилиш эса кони машаққат. Уч ўриндиқли салон двигателдан батамом ажратилган. Орқа узатмалилиги, айниқса, кузов икки бўлаклиги учун бошқарувни қийинлаштиради.

Йўловчилар салондаги орқа ўриндиқда, ҳайдовчи эса тепароқдаги “кузатув минораси”да ўтиради. Машина атрофи резина бампер билан ўралган. Эшик орқага суриб очилади. Қисқаси, инженер хавфсизликнинг ўйлаб топиш мумкин бўлган барча меъёрларини ҳисобга олган.

Аммо Жером деганлари машинасининг ўта бесўнақай ва хунук чиқишини ҳисобга олмаган. Кўп марта реклама қилинишига қарамасдан бирорта автомобилсозлик компанияси Sir Vival билан қизиқиб кўрмади. 1964 йилгача инженер Жером молиячи топишга уринди, охири тақдирга тан бериб, машинани сотди-қўйди. Sir Vival ҳозир Массачусетс штатида.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"