Сирдарё ҳокимлиги 15 тонна пахта терган ҳар бир оилага навбатсиз енгил машина ваъда қилди

Сирдарё ҳокимлиги 15 тонна пахта терган ҳар бир оилага навбатсиз енгил машина ваъда қилди

Сирдарё вилоятида пахта хомашёсини ёғин-сочинларга қолдирмасдан, қисқа муддатларда йиғиб-териб олишни ташкил этиш мақсадида вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

“Вилоятда терим илғорларини рағбатлантириш тизими мавжуд ва вилоят аҳолисига етказилган”, дейилади хабарда. Ахборот хизмати сайтида ёзилишича «ҳар куни терилган пахта учун нақд пул берилади”. Шунингдек, хабарда 15 тонна пахта терган хонадон эгасига навбатсиз, ўз маблағи ёки кредит эвазига енгил автомашина, оиласи билан 10 тонна пахта терган хонадон эгасига музлатгич, кир ювадиган машина, 5 тоннадан ортиқ пахта терган оилага телевизор, беш кун давомида 750 килограммдан 1 тоннагача пахта терган илғор теримчига бепул телевизор берилиши айтилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.