Сирдарёда таксиларга янги электрон тизим ўрнатилди

Сирдарёда таксиларга янги электрон тизим ўрнатилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги йўналишсиз такси автомобилларига “Такси – мастер” электрон тизими ўрнатилди. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар бермоқда.

Янги ўрнатилган тизим Россия Федерациясида ишлаб чиқилган. У орқали йўналишдаги такси автомобилларини масофадан туриб кузатиш, ҳайдовчиларга буюртмаларни электрон тарзда юбориш, такси автомобилларининг босиб ўтган масофаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин.

“Такси – мастер” электрон тизими белгиланган тариф бўйича йўл кира ҳақини автоматик ҳисоблаш имкониятини ҳам беради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.