Сирғали автомобиль бозори ва Янгиобод бозори Юқори Чирчиққа кўчирилиши мумкин

Сирғали автомобиль бозори ва Янгиобод бозори Юқори Чирчиққа кўчирилиши мумкин

Сирғали автомобиль бозори ва Янгиобод бозори Юқори Чирчиққа кўчирилиши режалаштирилмоқда, деб ёзди Газета.уз сайти “Тошбозорсавдо” ассоциациясининг хабарига асосланган ҳолда.

Тошкент ҳокимияти бозорларни кўчириш масаласига шарҳ берар экан, айнан Юқори Чирчиқ тумани муносиб топилганини айтди. Ҳозир у ерда тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Бундан олдинроқ Сирғали бозори Чинозга кўчирилиши ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам автомобиль бозори Сирғалида қолмаслиги аниқ бўлмоқда. Чунки дам олиш кунлари ушбу бозор ҳудудига кириш ўта қийинлашади.

Шу билан бирга улкан автобозорнинг кўчиб кетиши туман иқтисодиий ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини ҳам айтиш жоиз.

Эслатиб ўтамиз: “Сирғали” автомобиль бозори 23,7 га, “Янгиобод” бозори эса 15,1 га майдонни эгаллайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"